Бухоро клубига техник мағлубият ёзилди

CHERY AUTO

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда. Жамоалар ҳозирга келиб 8 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Tecno

Жумладан, "Иттифоқ Бухоро" клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 9-тури доирасидаги ўйинда мазкур клубга техник мағлубият ёзилади.

ЗОМИН — ИТТИФОҚ-Б +:- 

Comments

You must be logged in to commet!