"Бухоро" мураббийи: "Пахтакор" чемпионат лидери. Лекин уларнинг футболчилари бошқа жамоада ижарада тўп тепса ҳам ўзларига қарши ўйнамаслиги мени ажаблантиряпти

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ўйин ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбордик. Лекин бир нарса мени ажаблантиряпти, "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон чемпионатида яққол лидер ҳисобланади. Уларнинг кўпгина футболчилари турли жамоаларда ижара асосида тўп суряпти, аммо ўша футболчилар "Пахтакор"ни ўзига қарши ўйинларда майдонга туша олмайди!!! "Пахтакор"нинг талаби шунақа экан, ахир шундоғам захирамиз кучли эмас.

Икки асосий ёш футболчиларимизсиз тўп сурдик. Ўйинга тайёрланишимизда бизда вақт жуда ҳам оз эди.
Нима ҳам дердим бу футбол, иккинчи даврада жавоб учрашуви бор, натижани яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
17/06/2019 11:55
Пахтакрорни маглуб этиш такикланади
Murod Panjiev
17/06/2019 10:27
Агар уйнамаса пахтакорга карши нима кераги бор унака уйинчиларни пахтакордай зуравон жамоани умуман йук килиш керак уйинчиларга таъзик утказса кушиб уйинчиларини хам
&
Surxon turon
17/06/2019 00:50
Бизда хамма нарса булади хакамлар нагли ӯйнни сотсаям кӯз юмилади мурабий уйинни сотса иккинчи томанда жим жит қани адолат
&
NAVBAHOR 2020
17/06/2019 00:40
HUSHYOR bulibg MUHSINJON BULMASA BOSHQACHA ISHLA BULIB SHTAF TULAB YURMANG YANA IYA UZR SHTAFCHIKA KETISHDI A
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
17/06/2019 12:47
БЕШтани йеб олдингми ЖИМ утир)))
"Аренда-Договор"деган официальный документ бор,ушанда "арендага берилган уйинчи узимизга карши уйнамасин"деган пункт мавжуд.
Агар рози булсанг имзо куйиб ол,рози булмасанг олма,хеч ким мажбурлай олмайди.
Пахтакор 1-чи уриндами ёки 10-чи буни ахамияти йук.
Абдусамат Жураев
17/06/2019 09:11
КАЕРЛАРГА КЕЛИБ КОЛДДИМ ДЕБ ЮРМАНГ ЯНАА