Ads

Молдовалик футболчиларга берари бор бўлган клуб, бир неча кун аввал барча қарзларидан мосуво бўлди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори маслаҳатчиси - Диёр Имомхўжаев ўзининг "Telegram" мессенжеридаги расмий каналада маълум қилди.

Биринчи навбатда Вадим Кравческуга 66 миллион сўмга яқин пул ўтказиб берилди. Кейин эса Виталий Пламадела 72 миллион сўмдан кўпроқ пулини қабул қилиб олди. Аввалроқ жамоа Вадим Чемиртан муаммосини ҳам ҳал қилишга эришган эди.

Шу тариқа ФИФАнинг “Бухоро”га нисбатан эътирози қолмади. Энди жамоа Суперлигада ўйнаётган уч футболчи — Шавкат Муллажонов, Азиз Ибрагимов, Арслонмурод Омонов билан ҳисоб-китоб қилиши керак.

Имомхўжаевнинг ёзишича, бу иш ПФЛ назоратида турибди. Клуб яқин орада бу қарзларидан ҳам қутулади.