"Челси" 100 миллион еврога янги футболчи сотиб олди

Мудрик трансферини "Челси" "Арсенал"дан илиб кетди

"Шахтёр" футболчиси Михайло Мудрик "Челси"га ўтмоқда. Бу хақда бир қанча ишончли манбалар хабар берди. Улар орасида Фабрицио Романо ҳам бор.

"Аристократлар"га ушбу трансфер тахминан 100 миллион еврога тушади. Вингер тез орада Лондонга қараб йўл олади.

Таъкидлаш жоизки, футболчига "Арсенал" узоқ вақтдан бери ҳаракат қилиб келаётганди. "Канонирлар" "Шахтёр" билан келиша олмаётганди. Украина клуби 95 миллион евролик таклифни рад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!