“Челси” 100 миллион евролик ҳужумчига харидор

Calciomercato сайтининг ёзишича, “Челси” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиради. Лондонликлар “Ювентус” етакчисига айланиб бораётган Федерико Кьезага харидор бўлмоқда.

Аслида “аристократлар” бу ҳужумчини ўтган ёз ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Туринликлар уни қўйиб юборишини истамади. Лондон клубида бу трансфер билан шахсан Марина Грановская ишлаяпти ва келаси ёз вазифани нима қилиб бўлса ҳам уддаламоқчи.

“Челси”га Кьезани олиш осон бўлмаслиги ҳозирдан маълум. Биринчидан, “Ювентус” истеъдодли футболчисини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Қолаверса, Кьеза учун “Ливерпуль” ва “Бавария” ҳам пулни аямоқчи эмас. “Челси” италиялик ўйинчига жой очиш учун ишончли оқлай олмаган Тимо Вернердан ҳам қутилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!