"Челси" футболчиси мавсумни Франция чемпионатида ўтказадиган бўлди

"Челси" ярим ҳимоячиси Лукас Пьязон янги мавсумни "Реймс" клубида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра француз клуби лондонликлар бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмаган ушбу 24 ёшли бразилиялик футболчини бир мавсумга ижарага олган.

Маълумот учун, Пьязон 2011 йилдан буён "Челси" аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида "Малага", "Витесс", "Айнтрахт", "Рединг" ва "Фулхэм" каби жамоаларда ижара асосида ўйнаб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!