"Челси" футболчиси "Спартак"да қачон дебют қилиши маълум бўлди

"Спартак" клуби бош директори Шамиль Газизов кеча “Челси”дан ижарага олинган Виктор Мозес москваликлар сафида қачон дебют қилиши мумкинлигини айтди.

“У “Химки”га қарши ўйнаши мумкинми? Мумкин. Нега энди йўқ? Мураббийларимиз у билан масофадан туриб ишлади. Унинг жисмоний ҳолати жойида”, - деди Газизов.

“Химки” – “Спартак” учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!