"Челси" Гвардиолни жамоага олиб келмоқчи

  • 18 июля, 2022, 11:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Sport.es.

Tecno

Манбанинг ёзишича, "Челси" ёзги трансфер ойнасида 20 ёшли футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Хорватиялик футболчи "Челси" таркибида "Барселона"га ўтиши мумкинлиги айтилаётган испаниялик ҳимоячи Сезар Аспиликуэтанинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Йошко Гвардиол ўтган мавсум "РБ Лейпсиг" сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию