“Челси” ишонган “тоғи” билан хайрлашишга мажбур бўлди

“Челси” раҳбарияти испаниялик ҳимоячи Маркос Алонсо билан амалдаги шартномани бекор қилди. Алонсонинг амалдаги битими жорий мавсум охирида тугаши керак эди.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатди. Энди тажрибали футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.

Маркос Алонсо ўзининг дебют мавсуми – 2016-2017 йилларда “Челси”нинг  Премьер-лигадаги сўнгги чемпионлигига улкан ҳисса қўшди. У аввал “Болтон” ва “Санлерленд” каби лигада қолиш учун курашадиган жамоаларда ўйнаган бўлса-да, турли турнирларда ғолибликк даъвогар бўлган клубга мослашиши учун вақт талаб қилинмади.

Англия чемпионлигидан кейин беш йил давомида Англия кубоги, Европа Лигаси, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдик. Бу турнирларда Алонсо энг муҳим тўпларни киритиши ва голли узатмалар беришига ишониб келганмиз, - дейилади клуб баёнотида.

Маркос Алонсо фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!