"Челси" Кантени рағбатлантирмоқчи
Лондоннинг "Челси" жамоаси футболчи Н'Голо Канте билан шартномани узайтирмоқчи. Клуб ҳозирда унинг ўйинидан мамнун ва уни мукофотлаш мақсадида янада кўпроқ маош таклиф қилмоқчи.
Агар Канте бу таклифга розилик билдирса, у клубдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади. Ҳозирда унга айнан қанча маош таклиф қилингани номаълум.
Франциялик футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади. Айни пайтда 30 ёшли иқтидор "аристократлар" сафида ҳафтасига 290 000 фунт стерлинг маош олади.
Статистикага кўра, Н'Голо Канте жорий мавсум АПЛдаги 15 баҳсда 2 гол ва 2 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар