“Челси” катта трансферни ҳал қилди
Инсайдер Фабрицио Романо “Челси” раҳбарияти Англия премьер-лигасининг энг кучли футболчиларидан бири Раҳим Стерлинг билан шазсий шартнома борасида келишиб олгани ҳақида маълумот тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Сити”нинг 27 ёшли ҳужумкор футболчиси келаси мавсумни Лондон клуби сафида бошлаши кутилмоқда.
Стерлинг характери туфайли жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан яхши чиқиша олмайди. Қолаверса, испан мураббийи Эрлинг Холанд келганидан кейин жамоа ҳужум чизиғини қайта ташкил қилмоқчи.
Стерлинг мавсумни 47 та учрашувда киритилган 17 та гол ва тўққизта ассист билан якунлади.
Фикрлар