"Челси" келишувни бузиб, футболчисини қайтариб олмоқчи

Айни дамда "Борнмут" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган, бироқ, ҳуқуқий жиҳатдан Лондоннинг "Челси" клубига тегишли бўлган химоячи Натан Аке тез орада "Стемфорд Бриж"га қайтиши мумкин.
Айтиш керакки "Борнмут" аввал бошида 21 ёшли футболчини "аристократлар"дан мавсум сўнгига қадар ижарага олишган эди. Аммо, бу келишув "Челси" томонидан бузилиши мумкин. Шахсан Антонио Контенинг ўзи уни январдаёқ ортга қайтармоқчи.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича Акенинг Лондонга қайтаётганини хатто "Борнмут"дагилар ҳам тасдиқлашган.

Маълумот учун, Аке ушбу мавсум "Борнмут" сафида АПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!