“Челси” мухлислар қарши чиқаётган футболчи билан музокара бошлади

“Челси” раҳбарияти “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо билан трансфер музокараларини қайта тиклади.

“Аристократлар” футболчининг агенти орқали уни Лондонга келишга таклиф қилган.

Маълумотларга қараганда, “Челси” мухлислари бу футболчининг олиб келинишига қарши чиқяпти. Улар Рабьо ҳам Сауль Ньигес каби жамоада ўйнаб кетолмайди, деган фиркни қатъий турибди.

“Челси” Рабьони учинчи вариант сифатида танлаган. Аслида Томас Тухель ўз қўл остида Деклан Райс ёки Орельен Тчуаменини кўрмоқчи. Агар бу икки футболчи трансфери амалга ошмаса, Рабьо бўйича иш бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!