“Челси” ортга йўл йўқ деб ҳисобламоқда

"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана учун 75 миллион фунт таклиф қилмоқчи, деб ёзади журналист Фабрицио Романо твиттердаги саҳифаси орқали.

“Аристократлар” қандай қилиб бўлмасин футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, 21 ёшли франциялик футболчининг ўзи ҳам Лондон клубига ўтишга тайёр.

Қолаверса, “тулкилар” ҳам ҳимоячининг келажаги бўйича якуний қарорни айнан шу таклифни олганидан кейингина қабул қилишади.

Фофана жорий мавсумда “Лестер”нинг Премер лига доирасидаги иккита ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!