“Челси” қиммат трансферини арзонга пулламоқчи. Даъвогарлар етарлича
"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер янги мавсум фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ювентус" германиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби Альваро Мората кетганидан кейин Душан Влахович учун шерик қидирмоқда. Вернер эса ушбу ўрин учун мос футболчи сифатида кўрилмоқда.
Шунингдек, Тимо Германия Бундеслигасига қайтиш эҳтимоли ҳам инкор этилмаяпти. Футболчига “Лейпциг”дан ҳам қизиқиш бўлмоқда.
Ҳужумчи Англия Премьер лигасининг якунига етган мавсумида 21 ўйин ўтказиб, атиги 4 та гол урган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
“Transfermarkt” портали Германия терма жамоаси футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вернер "Челси"га 2020 йилда "Лейпциг"дан ўтган эди. “Аристократлар” футболчи учун “буқалар”га 60 миллион евро тўлаган.
Фикрлар