“Челси” қиммат трансферни қабул қилмади
TuttoMercatoWeb сайтининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти “Саутгемптон”га ижарага жўнатилган ҳужумчи Армандо Броя бўйича иккита таклиф олган, бироқ уларга рад жавобини берган.
Биринчи навбатда, “авлиёлар” албаниялик ҳужумчининг ўйинидан мамнун бўлаётгани учун уни ўз сафида олиб қолиш мақсадида “аристократлар”га 30 миллион фунт таклиф қилди.
Иккинчи чорлов дунёнинг энг қиммат клубига айланган “Ньюкасл”дан бўлди. “Қарғалар” истеъдодли ёш ҳужумчи учун 40 миллион фунт ваъда қилди.
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель премьер-лигада ишончли ўйин кўрсатаётган Армандони ёзги ўқув-машғулот йиғинларида синаб кўришни истаётгани боис, клуб мутасаддилари уни бошқа клубга сотмасликка қарор қилди. Энди ҳужумчи мавсум охиригача “авлиёлар” сафида ижара муддатини ўтказади.
21 ёшли Броя жорий мавсумда премьер-лиганинг 18 та учрашувида рақиблар дарвозасига бешта тўп киритди.
Фикрлар