“Челси” қимматга олган ўйинчининг салоҳиятдан бошқа ҳеч вақоси йўқ!

“Ливерпуль” клубининг собиқ футболчиси Грэм Сунесс “Челси”нинг трансфер сиёсатини кескин танқид қилди.

“Аристократлар” ёзги трансферлар вақтида янги ўйинчилар учун жами 280 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади. Энг қиммат трансфер эгаси “Лестер”дан 80,4 миллион еврога олинган 21 ёшли ҳимоячи Уэсли Фофана бўлди.

- Антонио Рюдигер ва Андреас  Кристенсеннинг кетгани ва Тьягу Силванинг ёши ўтиб қолганини инобатга олиб, “Челси”нинг марказий ҳимоячиларга эҳтиёжи борлигини тўғри тушунаман. Лекин Фофанани 70 миллион фунтга олинишичи?

У эндигина 21 ёшда ва салоҳиятидан бошқа ҳеч вақоси йўқ.

Кукурельянинг 65,3 миллион еврога олинганида ҳам ҳеч қандай мантиқ йўқ. Чунки бу позицияда Чилуэлл бор эди. Кукурелья ўзига сарфланган маблағга арзимайди. Менича, бу футболчига “Сити” қизиқаётганини эшитиб, “Челси” уни олиб қўйди, - деди Грэм Сунесс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!