“Челси” супертрансферни ҳал қилди
Sport Witness нашрининг хабар беришича, “Челси” мутасаддилари Франция терма жамоаси Усмон Дембелени Лондонга кўчиб ўтишга кўндирган. Манба томонлар дастлабки келигувга эришганини ёзмоқда.
Дембеле “Боруссия” сафида Томас Тухель қўл остида тўп тепган. Германиялик мутахассис “Барселона” билан шартномаси якунланаётган ўйинчини “Челси”да кўрмоқчи.
Клуб хўжайини Роман Абрамович франциялик ҳужумкор футболчининг талаблари катта эканини инобатга олиб, бу трансферга қарши чиққанди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Дембеле маоши пасайишига розилик берганидан кейин томонлар ҳамкорлик бўйича ўзаро бир тўхтамга кела бошлаган.
Фикрлар