“Челси” таркибнинг ярмини янгилайди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ёзда жамоа таркибини ўзгартиришга қарор қилди. Goal.com порталининг хабар беришича, биринчи навбатда ҳимоя чизиғи янгиланади.

“Аристократлар”нинг асосий тўрт ҳимоячисининг шартномаси якунланмоқда. Уларнинг ҳеч бири клуб билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас.

Германиялик мутахассис вазиятдан чиқиш учун тўрт ҳимоячи – Жюль Кунде, Преснель Кимпембе, Хосе Хименес ва Йошко Гвардиолни трансфер қилишни истаяпти.

Шунингдек, “Челси” майдон марказига Орельен Чуамени ва Деклан Райсни олиб келишни режалаштирмоқда.

Ҳужум чизиғини кучайтирадиган тўпурар сифатида “Бавария”дан кетишга ҳаракат қилаётган Роберт Левандовски номзоди кўриляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!