“Челси” трансфер бозорини “портлатади”

The Telegraph нашрининг хабар беришича, “Челси” клуби ёзги трансферлар вақтида фаол иштирок этади.

Клубнинг янги хўжайинига айланаётган Тодд Боэли таркибни кучайтириш ва кетаётган ўйинчилар ўрнини қоплаш учун катта маблағ ажратишга ваъда берган.

Унга кўра, бош мураббий Томас Тухелга таркибни қайта шакллантириш учун 200 миллион евро ажратилади.

Мутахассислар германиялик мураббий бу сумманинг асосий қисмини ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратади. Чунки Тухель жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен ва Сесар Аспиликуэтанинг ўрнига мудофаа чизиғини кучайтира оладиган ўйинчилар олиб келиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!