“Челси” хўжайинларидан бири Тухелдан дарвозабонсиз ўйнашни талаб қилган

“Челси” ва Томас Тухель ўртасидаги ҳамкорлик тугаганидан кейин германиялик мутахассиснинг истеъфосига сабаб бўлган омиллар ошкор этилмоқда. Тажрибали мураббий клуб хўжайинлари Тодд Бёли ва Бехдад Эгбали билан муносабатда бир неча тушунмовчиликларга дуч келган.

The Athletic нашрининг хабар беришича, клуб хўжайинларидан бири Томас Тухелга дарвозабонсиз майдонга тушиб, 4-4-3 схемасида ўйнашни таклиф қилган.

Бундан ташқари, раҳбарияти бош мураббий сўраган ҳимоячилар – Маттейс де Лигт ва Преснел Кимпембе, ярим ҳимоячи Френки де Йонг, ҳужумкор футболчи Рафиньядан бирортасини олиб келмади.   

Шунингдек, клуб раҳбариятига Томас Тухель жамоасига Криштиану Роналду ва Жюль Кундени қўшишни истамагани ёқмади ва улар бу мутахассис билан хайрлашишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!