"Челси" яна бир футболчисидан қутулди

Анжело Габриел "Челси"дан "Ал-Наср"га ўтди. Саудия клуби 19 ёшли вингер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Трансфер суммаси эса, 23 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, "кўклар" футболчини қайта сотишдан тушган даромаднинг маълум бир қисмини олади.

"Челси" 2023 йилнинг ёзида Анжелони "Сантос"дан 15 миллион еврога сотиб олганди. Футболчи ўтган мавсумни "Страсбург"да ижара асосида ўтказди ва Лига 1нинг 21та ўйинида майдога тушиб, 3та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!