"Челси" яна бир трансферни ҳал қилди

"Челси" яқин фурсатлар ичида янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда.

"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, "Монако" аъзоси Бенуа Бадиашиле фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттиради. Ҳимоячи лондонликларга 37-38 миллион еврога тушиши тахмин қилиняпти.

Маълум бўлишича, 21 ёшли футболчи "аристократлар" билан узоқ йиллик шартномага имзо чекади. Тиббий кўрик тез кунда ўтказилади. Аввалроқ, "Челси" "Бенфика" вакили Энцо Фернандес трансферини ҳам ҳал қилганди.

Поттер шогирдлари айни пайтда Премьер лига онлайн турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!