"Челси"дан ишончли ғалаба
Премьер-Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Челси" - "Борнмут" учрашуви якунига етди. "Аристократлар" ўйинни тўлиқ назоратига олди. 16-дақиқада Каи Хаверц Рахим Стерлингнинг пасидан кейин ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқага келиб Мейсон Маунт ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Қолган дақиқаларда гол урилмади.
Яқиндагина сафга қайтган Рис Жеймс 53-дақиқада яна жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, "Челси" турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. "Борнмут" эса 14-ўринни банд қилиб турибди
Фикрлар