"Челси"га Роналду трансфери қизиқми?

BEPUL PROPAN

Аввалроқ, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Челси"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, клуб Криштиану трансферига қизиқмаяпти. "Кўклар" ёзда футболчини харид қилишга тайёр эди, бироқ ҳозир таваккал қилмоқчи эмас. 

Лондон клуби бош мураббийи Грэм Поттер Криштиану ўрнига "Лейпциг" форварди Кристофер Нкунку вариантини мақулламоқда. "Ньюкасл" ҳам Роналду трансферидан воз кечганди.

"Манчестер Юнайтед" кеча ҳужумчи билан икки тарафлама шартномани бекор қилди. Айни дамда "Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби эркин агент ҳисобланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!