“Челси”нинг харажатларини Хаверц тўлайдиган бўлди
“Челси” ярим ҳимоячиси Кай Хаверц жамоасининг Англия кубоги доирасида “Милдсбро”га қарши сафар учрашувида қатнашиши учун йўл харажатларини кўтаришга тайёр эканини маълум қилди.
Буюк Британия ҳукумати томонидан клуб хўжайини Роман Абрамовичга қўлланилган санкциялар туфайли “Челси” бошқа шаҳарга бориш учун чартер рейслардан фойдалана олмайди. Чунки чекловлар туфайли клуб сафар учун фақат 20 минг фунтгача бўлган миқдорда маблағ ишлатиши мумкин.
- Мен сафар билан боғлиқ ташкилий масалаларнинг барча харажатини қоплашга тайёрман. Бу муаммо эмас. Энг муҳими учрашувга боришимиз. Дунёда бизнинг учрашувга автобусда боришимиздан жиддий муаммолар ҳам бор, - деди германиялик футболчи.
Фикрлар