"Челси"нинг янги хўжайинлари: Тухель, тила тилагингни
"Челси"нинг янги хўжайини – Тодд Бёли бошқарувидаги консорциум бош мураббий Томас Тухелни ёзги трансфер бозорида катта харажатлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр. Evening Standard хабарига кўра, клубга бештагача янги ўйинчи олиб келиниши мумкин.
Тухель янги раҳбариятдан Андреас Кристенсен ва Антонио Рюдигер ўрнига иккита марказий ҳимоячи сўрамоқда. Мураббий жамоага ушбу икки ҳимоячи ўрнига ҳам янги футболчилар олиб келмоқчи, чунки бу мавсумда Рис Жеймс ва Бен Чилвеллнинг йўқотишлари жамоага сезиларли таъсир ўтказди. Бундан ташқари, Тухель ҳужум чизиғини камида битта янги футболчи билан янгиламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тодд Бёли консорциуми Буюк Британия ҳукумати ва премьер-лига раҳбарияти томонидан тасдиқлаш жараёнидан ўтмоқда. Клубни янги хўжайинларга топшириш жараёни май ойи охиригача якунланиши керак.
Фикрлар