Чичарито бугун
Ads

“Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) бугун Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган “Челси”га қарши Лондон дербисида жамоасига ёрдам бера олади.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича 29 ёшли мексикалик футболчи бундан бир ой муқаддам терма жамоаси сафида олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” ҳамда “Челси” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да старт олади.