Чиқмаган жондан умид! Хави раҳбариятга мурожаат қилди
"Барселона" клуби бош мураббийи раҳбариятга Усмон Дембеленинг келажак режалари ҳақида хабар берди.
Хави Каталония клуби раҳбарларидан уни жамоада олиб қолиш учун сўнгги бора уриниб кўришни сўради. Қайд этилишича, томонлар бир неча ҳафта давомида музокараларда муваффақиятга эриша олмаган
Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунига етади.
Ўтган мавсумда франциялик вингер Ла Лига доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 13 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар