Чиро Иммобиле А Серияда 61 йиллик натижани такрорлади

"Лацио" Италия чемпионати 22-тури доирасида "СПАЛ" билан баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Римликлар форварди Чиро Иммобиле ушбу учрашувда дубл муаллифига айланди. Шу тариқа унинг голлари сони жорий мавсумда 21 ўйиндан сўнг 25 тага етди.

Бу натижа 1959-йилда "Интер" форварди Антонио Валентин Анжелилонинг айни шундай натижасини такрори бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Иммобиле А Сериянинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг энг яқин тақибчиси Криштиану Роналду ҳисобида 19 та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!