Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Иккинчи саралаш босқичи учун қуръа ташланди

CHERY AUTO

Бугун Coca Cola Ўзбекистон кубогида биринчи саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Бир учрашувдан иборат қарама-қаршиликлар натижасига кўра, “Оқ-Тепа”, “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари Coca Cola Ўзбекистон кубогининг иккинчи саралаш босқичига чиқди.

Tecno

Мазкур босқич учун бугун жонли эфирда қуръа ташланди ва қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

ШЎРТАН – НЕФТЧИ

ДИНАМО – ОҚ-ТЕПА

cola

Иккинчи босқич беллашувлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бошланиш вақтлари кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Маълумот учун, ушбу босқичда ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!