Дани Алвес фаолиятини Суперлигада давом эттириши мумкин
Туркиянинг "Фенербахче" клуби эркин агентга айланган бразилиялик ҳимоячи Дани Алвесга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 36 ёшли футболчи ўз хизматларини “Барселона” клубига таклиф қилгани, бироқ ундан рад жавобини олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Алвес ўтган мавсум ПСЖда жами 32та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар
Shu xafta rossa yangilikka boy xafta bo'lar ekan deb o'ylabman
Babayan KANCHELISKIS VA bu sarlavxa qaxramoni
Lekin xudoga shukur bu boshqa SUPERLIGA ekan????????????????