Дарвозабон Гаитига қарши ўйин олдидан оламдан ўтди
Ads

Кюрасао дарвозабони Питер Ярзиньо терма жамоа йиғини пайтида вафот этди.

31 ёшли дарвозабон Гаитига қарши баҳс олдидан меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган.

Питер Ярзиньо жамоа шифокорига ўзига ёмон ҳис қилаётганини айтган ва хонасига кириб кетган. Ўлимининг сабаблари ҳали аниқланиб улгурмаган.

Маълумот учун, Кюрасао ва Гаитининг ўзаро биринчи учрашуви 7 сентябрь куни бўлиб ўтган ва Ярзиньо ушбу беллашувда майдонга тушмаган. 11 сентябрь куни жамоалар ўзаро иккинчи баҳсда майдонга тушишлари режалаштирилган эди.