Давид Алаба:
Ads

“Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа натижаларидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Мюнхенликлар бу босқичда ўтган мавсум финалчиси “Ливерпуль” билан куч синашади.

Осон жуфтлик танланмади. “Ливерпуль” - жуда, жуда яхши жамоа. Таркибда ажойиб ижрочилар тўп суришади. Ўтган мавсум улар финалда ўйнашди. Ҳозир Премьер-лига турнир жадвалини бошқаришмоқда. Биз бундай ўйинларни завқ-шавқ билан кутамиз. Мен ҳеч қачон “Энфилд” ўйнамаганман, шунинг учун бу ўйинни жуда кутяпман, – дейди Алаба.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи тўқнашуви 19 феврал куни Мюнхенда ўтса, жавоб баҳси 13 март куни Ливерпулда бўлиб ўтади.