Давид Алаба янги мавсумни "Барселона"да бошлаши мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 26 ёшли австриялик футболчини мавсумлар оралиғидаги трансферлар вақтида сотиб олишга уруниб кўришади. Алаба “кўк-анор ранглилар” сафида Жорди Албанинг ўриндоши бўлиши мумкин. Бироқ, у универсал футболчи эканлигини инобатга олсак, у “Барселона” сафида шунингдек ҳимоя маркази ва таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳам тўп суриши мумкин.
Маълумот учун, Алаба “Бавария” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 34та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар