Давид Сильва: "Реал Сосьедад" Ла Лигада кумуш медаллар учун кураша олади

Яқиндагина “Реал Сосьедад” билан шартнома имзолаган испаниялик ярим ҳимоячи Давид Сильва янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоамиз куч жиҳатидан Испания чемпионатида кумуш медаллар учун рақобатлаша олади. Фаолиятим давомида жуда кўп совринларни қўлга киритдим ва янги жамоамда ҳам бу анъанани давом эттирмоқчиман”, - дейди 34 ёшли футболчи.

Сильва “Сосьедад” сафига “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида келиб қўшилди. Унинг янги жамоаси ўтган мавсум Ла Лигада 6-ўринни эгаллаган эди.

Давид Сильва коронавирусга чалинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!