Даврон Файзиев “Пахтакор”га қандай мураббий келиши кераклигини айтди. У қайси давлатдан бўлиши мумкин

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Улар қаторида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ҳам бор.

Даврон Файзиев SPORTS.uz сайти кузатувчилари учун Шота Арвеладзе ва унинг ўрнини босиши мумкин бўлган мураббийлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этиши сизни қанчалик ҳайрон қолдирди? (Гарчи шартномаси якунланган бўлса ҳам.)

- Тўғрисини айтганда, Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этиши мени ҳайрон қолдирди. “Шерлар” энди гегемон ҳолатига келди, Осиёда рақобат қила олишини кўрсатди. Жамоа грузиялик мутахассиснинг имзоси сезиладиган даражага етганди. Айниқса, охирги мавсумда. Шу ҳолатда Арвеладзе кетишга қарор қилгани мен учун сюрприз бўлди. Бошида танқидий ёндошдик, титуллар етарли эмаслигида танқид қилдик. Иккинчи йили плюс томонлари кўрина бошлади ва мана энди ижобий ишлари яққол намоён бўлди. Шунинг учун катта фигура сифатида футболимиздан кетгани бироз ғайғули ҳолат дейиш мумкин. “Пахтакор”да айнан шу мураббий фаолият олиб боришига анча ўрганиб қолдик. Унга келажакда омад тилаймиз. Умид қиламизки, балки кейинчалик тақдир тақазоси билан “Пахтакор” ёки Ўзбекистоннинг бошқа жамоасига келар.

Арвеладзе “Пахтакор”да бутун тизимни нолдан мана шу ҳолатга чиқарди. Бугун эса тизим жамоада яхши ишлаяпти. Профессионал клуб сифатида шаклланишида грузиялик мутахассис катта ҳисса қўшди.

Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

IMG_1026

Жалолиддин Машариповнинг қайси клубга ўтиши аниқ

 

- Ўзимизда унинг ўрнини боса оладиган мураббий борми?

- Айни пайтда жамоага Шота Арвеладзенинг кетиши таъсир қилади. Чунки у юлдуз, обрў томонидан катта ном, кўпчилик унга ўрганди, футболчилар унинг тартиб-интизомига кўникди. Шу ўринларни тўлдириш қийин кечади. Дейлик қайсидир маҳаллий мураббий келади, тактикани йўлга қўяди, бу билан грузиялик мутахассис тактик қирол, демаган бўлардим, оригинал супер ўйин услубини йўлга қўйди, демаган бўлардим. Нисбатан “Пахтакор” оддий ўйнади ва доминантлик қилди. Бу томондан бирор мураббий унинг ўрнини тўлдириши мумкин. Лекин мавқе томондан бу қийин иш. Ундан сўнг “шерлар” устозлигига ўзимизнинг мураббий келса, қийналади, Шота Арвеладзедан кейинги жамоани бирлаштиришга. Шунинг учун унинг ўрнига келаётган инсон – катта ном бўлиши лозим. Бу ўзимиздан бирор бир юлдуз ёки европалик яхши мутахассис. Балки осиёлик таниқли мутахассис бўлиши мумкин. Арвеладзенинг даражасида бўлса тортиб кетса керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/12/2020 00:28
Pahtakordaki sharoit uzimizni luboy murabbiyga qilib bering bunoqa sastav bilan Pahtakor bemolol chempion qiladi keyin. Keldi Nasafka yutqazdi Nasafchilani oldida shularni atrofika uyin tashkillashterdi. va qaradiki bariber Nasafka kuchi etmadi. tan olish kerak. Haqiqiy fudbol muhlisi bulsa. u hohlagan kamanda bulsin lekin. kuchli tan olish kerak. shunday ekan. Nasaf haqiaqatdan kuchli uynadi lekin.