Де Хеа АПЛ тарихига кирди
Ads

Хабарингиз бор бугун Англия премьер-лигасининг 27-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Эътиборлиси, шу тариқа “қизил иблислар” посбони Давид Де Хеа АПЛда 100-қуруқ ўйинини ўтказди ва битта жамоа таркибида бундай натижа қайд этган еттинчи дарвозабонга айланди.

Қайд этиш лозимки МЮ тарихида шу кунгача бундай натижани фақатгина Петер Шмейхель (112) қайд эта олган эди.