Де Хеа АПЛга қайтиши мумкин

Айни дамда эркин агент бўлиб турган Давид де Хеа АПЛга қайтиши мумкин. Унга "Ньюкасл" клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди  "Daily Mail" нашри. 

Маълум бўлишича, "қарғалар"нинг асосий посбони Ник Поуп узоқ муддатга сафдан чиқди. У "Манчестер Юнатйед"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Жамоа эса инглизнинг ўрнига янги дарвозабон изламоқда ва вариантлар орасида Де Хеа ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Давид 2023 йилнинг ёзида "қизил иблислар" билан хайрлашиб, эркин агентга айланганди. Унга Саудия ва Испаниядан бир нечта таклилар келишига қарамай ҳозирча ҳеч қайси клуб билан шартнома имзоламади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!