Де Йонг айёр бўлиб чиқди

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"дан Френки Де Йонгни сотиб олишга ҳамон умид қилмоқда. 

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" кечиктирилган тўловлар ҳамда 20 миллион евро тўласа, нидерландиялик ярим ҳимоячи мазкур трансферга тайёр эканлигини раҳбариятга айтган. 

Френки бугун "Барселона" машғулотларига қайтди, аммо "қизил иблислар" ҳамон уни ўз сафига қўшиб олишга умид бор, деб ҳисобламоқда. Манбаларнинг маълумотига кўра, Френки мазкур трансферга чиндан ҳам қарши бўлганида, музокаралар бу қадар узоқ давом этмасди. 

Аввалроқ, манкуниаликлар Каталония клуби билан 65+20 миллион евро кўринишидаги келишувга эришганини айтганди. Кечиктирилган тўловлар туфайли мазкур трансфер ортга сурилмоқда. Мазкур маблағни тўлаш муддати ва усули бўйича музокаралар боши берк кўчада. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!