Дембеле "Ан-Наср" таклифини рад қилди

"Барса" футболчиси Усмон Дембелега "Ан-Наср" клуби қизиқиш билдирди. Саудия клуби французга йилига 40 миллион евро маош бермоқчи эди. Аммо вингер буни рад қилди, дея хабар бермоқда "FootMercato" нашри.

Манбанинг сўзларига кўра, риёдликлар Каталония клубига Дембеленинг товон пулини ҳам тўлашга тайёр эди. Эндиликда Усмон жамоаси билан шартномасини 2027 йилгача узайтиришни истамоқда. 

"Ан-Наср" айни пайтда Садио Мане билан музокараларни бошлаган. Шунингдек, Алекс Теллес, Марсель Брозович ва Секо Фофана каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!