Дембеле “Барса” афсоналарини шокка тушириб қўйди
Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле “кўк-анорранглилар” билан янги шартнома имзолаганидан сўнг жамоадошлари ҳақида ҳазил қилди. “Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, франциялик футболчи жамоа сардори бўлишни сўраган.
Айрим клуб афсоналари учун Дембеленинг бу қарори кутилмаган янгилик бўлди. Бироқ, кейинроқ Усмон ҳаммаси ҳазил эканлиги ва бундан мақомни олмаслигини айтган.
"Барселона"нинг ҳозирги сардорлари - Серхио Бускетс, Жерард Пике, Серхи Роберто ва Хорди Альба.
Яқинда Каталония клуби Усмон билан янги шартнома бўйича келишиб олганини маълум қилди. Франциялик футболчининг клуб билан янги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар