Дембеле "Барселона" базасида бир ўзи шуғулланмоқда
“Барселона” вингери Усмон Дембеле жароҳатидан кейин спорт формасини тиклашни давом эттирмоқда.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар”нинг барча футболчилари таътилга чиқиб кетишган, фақатгина Дембеле клуб қароргоҳида ҳар куни шуғулланмоқда.
Франциялик футболчи 12 августгача сафга қайтиши кутилмоқда. Аммо, у 8 август куни “Наполи”га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида майдонга тушолмайди. Агар “Барса” ушбу тўсиқдан ўта олса, у ҳолда 14 август куни “Челси” ва “Бавария” жуфтлиги ғолибига қарши ярим финалда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 3 февраль куни жароҳат олган эди. У сўнгги бор 2019 йилнинг ноябрида майдонга тушган.
Фикрлар