Дембеле билан келишувга эришилди!

"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле билан янги шартнома бандлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "El Mundo Deportivo" нашри хабар берди. 

Янги битимга кўра, француз 2024 йилга қадар каталон клубида тўп тепиши мумкин. Шунингдек, унинг маоши 40 фоизга қисқаради. У энди Ансу Фати билан деярли бир хил маош олади. 

Маълумот ўрнида, Усмон ўтган мавсум Ла Лиганинг 21 ўйинида 1 гол ва 13 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!