Дембеле "Челси"га ультиматум қўйди
"Барселона"нинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембеле "Челси"га ўтиш учун Лондон клубига ўз шартини қўйди, деб хабар бермоқда The Sun.
Юқоридаги манбага кўра, футболчи “аристократлар”нинг асосий таркибидан доимий жой кафолатланишини хоҳламоқда. Ўз навбатида “Челси” раҳбарияти франциялик футболчини “Интер”га қайтиши мумкин бўлган бельгиялик ҳужумчи Ромел Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ, Дембеле июнь ойи охирида тугайдиган шартномани узайтириш борасида «Барселона» билан келиша олмагани ҳақида хабар берилганди. Шундай қилиб, у Каталония клубини эркин агент сифатида текинга тарк этиши мумкин.
25 ёшли Дембеле ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар