Дембеле жароҳат устига жароҳат орттириб олди

“Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле ўнг оёқ сон мушакларидан яна жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик футболчи жароҳатидан тикланаётган пайтида машғулотларда жароҳат олган. Тез орада у тиббий кўрикдан ўтказилади.

Эсдатиб ўтиш керакки, Дембеле 2017 йилда ҳам чап оёқ сон мушакларидан жароҳат олган ва ўшанда у операция қилинган эди.

Маълумот учун, Дембел “Барселона” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда.У ўтган давр мобайнида жами 74 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.