Дембеле МЮга қарши ўйинда
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Усмон Дембеле ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга қадар сафга қайтади.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва у жамоаси билан бирга "Олд Траффорд"даги ўйинга боради.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле март ойи ўрталарида жароҳат олган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” – “Барселона” учрашуви 10 март куни бўлиб ўтади.