Дембеле ўзига янги жамоа танлаб, уларга қийин шарт қўйди!

“Барселона” билан шартномаси якунланишига бир неча кун қолган Усмон Дембеле “Челси”га ўтишга қарши эмас. Бироқ бу трансфер амалга ошиши учун “аристократлар” франциялик ҳужумкор футболчининг шартларини бажариши керак.

Журналист Энди Диллоннинг хабар беришча, 25 ёшли футболчи “Челси” раҳбариятидан унга асосий таркибда мунтазам ўйин амалиёти берилишини кафолатлашни талаб қилмоқда.

Дембеле Томас Тухель жамоасига ўтганидан кейин турли ротациялар қурбонига айланиб қолишни истамаяпти.

Усмон Дембеле германиялик мутахассиснинг иш услубини яхши билади. Тухель 2016-2017 йили Дортмунднинг “Боруссия” клубида ишлаган ва ўшанда франциялик футболчи унинг қўл остида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!