Дембеле топ клубдан келган таклифни рад этди
Сўнгги пайтларда тобора ўйини очилиб бораётган "Барселона" вингери Усмон Дембелега Европанинг бир қатор грандлари қизиқиш билдирмоқда.
Жумладан, "Челси" унга таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар чиқди. Журналист Хавьер Матальянаснинг маълум қилишича, француз Лондон клубининг таклифини рад этган.
"Аристократлар" уни ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётганди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 13 та учрашув ўтказиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар