Дембеле яна Бундеслигага қайтиши мумкин
Ads

"Барселона" вингери Усман Дембеле фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” Антуан Гризманн ва Неймар билан шартнома имзолаганларидан сўнг, мюнхенликлар франциялик иқтидор эгаси бўйича уларга расмий таклиф билан мурожаат қилишмоқчи.

Маълумот учун, Дембеле “Барселона” сафига 2017 йил 105 млн евро эвазига “Боруссия” Дортмунддан кўчиб ўтган эди. У якунланган мавсум Ла Лигада 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.